"Реал Мадрид"нинг икки футболчиси Эдер Милитао ва Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Бу ҳақда клубнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Иккала футболчи ҳам соннинг орқа қисми мушаги (biceps femoris) жароҳатини олган. Шу сабабли уларнинг жорий мавсумдаги қолган учрашувларда майдонга тушмаслиги аниқ бўлиб улгурди.
Маълумотларга кўра, Милитао ва Гюлер реабилитацияга эътибор қаратиб, асосий мақсад сифатида 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёр бўлишни кўзламоқда.
Маълумот ўрнида, "қироллик клуби" Испания Ла Лигасида 32 та учрашувдан сўнг 73 очко тўплаб, иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам "Барселона" ҳисобида эса 82 очко мавжуд.