Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Реал Мадрид» клуби сўнгги беш мавсумдаги антирекордини такрорлади

«Реал Мадрид» клуби сўнгги беш мавсумдаги антирекордини такрорлади

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лиганинг 19-туридан ўрин олган ўйинда «Атлетик Бильбао»га имкониятни бой берди. Учрашув 2:1 ҳисобида бискайликларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, «Лос Бланкос» 2024/2025 йилги мавсумдаги бешинчи ўйинида мағлуб бўлди.

«Opta Sport» хабарига кўра, «Қироллик клуби» Карло Анчелотти қўл остида футбол йилининг биринчи ярмидаги мағлубиятлар сони бўйича сўнгги беш мавсумдаги клуб антирекордини такрорлади. Аввалги марта худди шу даврда 2020/2021 йилги мавсумда бешта мағлубият қайд этилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «қаймоқранглилар» «Ливерпуль» (0:2), «Милан» (1:3), «Барселона» (0:4) ва «Лилль» (0:1)га мағлуб бўлганди.

Мадриднинг «Реал» клуби айни дамда 33 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 10:15 05.12.2024. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!