Мадриднинг "Реал" клуби Андрес Иньестанинг профессионал футболдан кетишига муносабат билдирди.
"Барселона" ва Испания терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси 40 ёшида фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
"Андрес Иньеста профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилар экан, "Реал Мадрид" футбол клуби, унинг президенти ва директорлар кенгаши испан ва жаҳон футболининг энг буюк афсоналаридан бирини тан олиш, ҳайрат ва илиқликларини изҳор этишади.
Андрес Иньеста нафақат фаолияти давомида қўлга киритган кўплаб унвонлари, балки ўз ўйинлари ва қадриятлари орқали ҳам спорт ривожига ҳисса қўшган. Унинг 2010 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалидаги рамзий голи барча испан мухлислари хотирасида абадий қолади.
"Реал Мадрид" унга ва унинг бутун оиласига ҳаётининг янги босқичида омад тилайди", - дейилади клуб баёнотида.