Мадриднинг "Реал" клубида тез орада яна сардор ўзгаради - Лука Модрич клубни тарк этади. "Қаймоқранглилар" хўжайинлари хорватиялик футболчи билан ёзда тугайдиган шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Шу тариқа, Madrid Universal таъкидлаганидек, жамоа кетма-кет бешинчи йил амалдаги сардорини қўйиб юбормоқда. Ҳаммаси 2021 йилда Серхио Рамосдан бошланди, кейин Марсело, Карим Бензема ва Начо жамоадан кетди.
Лука Модрич "Реал"да 13 йил ўтказди, бу вақт ичида у мадридликлар сафида 590 та ўйинда майдонга тушишга улгурди. Ла Лига сўнгги туридан ўрин олган "Реал Сосьедад"га қарши шанба кунги баҳсда 39 ёшли футболчи "Сантьяго Бернабеу"да "қироллик клуби" мухлислари билан хайрлашади.