Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоя марказига асосий трансфер мақсадини белгилаб олди.
Испаниянинг Marca нашри маълумотига ишонадиган бўлсак, келаси йили Лондонни тарк этиши аниқ бўлган "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи бу борада захира варианти, холос. Таъкидланишича, "Реал"нинг устуворлиги "Ливерпуль" вакили Ибраима Конатега тегишли. Аммо агар футболчи мерсисайдликлар билан шартномани узайтирса, унда "қаймоқранглилар" Гехи вариантига ўтади.
26 ёшли Конатенинг "Ливерпул" билан амалдаги меҳнат шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига этади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 55 миллион еврони ташкил этади.