Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Реал" "катталари" Алонсога шубҳа қила бошлашди

"Реал" "катталари" Алонсога шубҳа қила бошлашди

Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лига 12-туридан ўрин олган "Райо Вальекано"га (0:0) қарши баҳсда ғалаба қозона олмади.

"Қаймоқранглилар" ўйинга яққол фаворит сифатида етиб боришди, аммо майдонда рақибдан яққол устунлик кўрсата олишмади. Учрашув якунлангач, матбуотда яна мураббий Хаби Алонсонинг ишидан норозилик ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Шундай қилиб, Marca хабарига кўра, "Реал" аллақачон испаниялик мутахассиснинг ўйин услубига шубҳа қила бошлаган.

Хаби Алонсо ёз бошида Карло Анчелотти ўрнини эгаллаганди. Мадрид гранди ҳамон Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва "Барселона"ни 3 очкога ортда қолдирмоқда.

Киритилди: 19:09 10.11.2025. Ўқилди: 876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!