Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

"Реал" икки юлдуз ярим ҳимоячидан бирини олиб келмоқчи

"Реал" икки юлдуз ярим ҳимоячидан бирини олиб келмоқчи

Ўтган йили Тони Крооснинг йўқотилиши "Реал"га жиддий зарба бўлди, деган фикрлар бор. Ёзда мадридликлар майдон марказига янги футболчи олиб келишни режалаштирмоқда.

Cadena SER эфирида "Реал" "қаймоқранглилар" сафида Крооснинг идеал ворислари деб ҳисобланаётган икки футболчини аниқлагани ҳақида маълумот берилди. Ушбу шорт-листдан "Манчестер Сити"дан Родри ва "Реал Сосьедад"дан Мартин Субименди ўрин олган.

28 ёшли Родри нуфузли Transfermarkt портали томонидан 130 миллион еврога, 26 ёшли Мартин Субименди эса 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тони Кроос ўтган йили фаолиятини якунлаган эди.

Киритилди: 13:52 20.04.2025. Ўқилди: 997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!