Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Реал" ҳужумчиси жамоадаги келажагини ҳал қилди

"Реал" ҳужумчиси жамоадаги келажагини ҳал қилди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Эндрик яқин келажакдаги режаларини белгилаб олди.

19 ёшли футболчи "қаймоқранглилар" режаларига кирмайди, шунинг учун клубда бразилиялик футболчи имконият бўлганда ижарага кетишини маъқул кўришмоқда. Cope хабарига кўра, Эндрик ва унинг вакиллари "Реал" раҳбариятининг тавсияларига қарамай, январь ойида ижара вариантларини кўриб чиқмоқчи эмас.

Миш-мишларга кўра, Эндрикка "Валенсия", "Сельта", "Ньюкасл" ва бошқа клублар қизиқиш билдирган. Яқинда ҳужумчи жароҳатини даволади, бироқ Хаби Алонсо ҳозирча уни ҳеч бир ўйинда майдонга туширмади. Порлаётган юлдузнинг шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 09:12 28.09.2025. Ўқилди: 978 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!