Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Реал" ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи

"Реал" ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи

"Реал" ёзда Давид Алаба билан хайрлашмоқчи.

Июнь ойи охирида 33 ёшли ҳимоячи яна жароҳат олгани маълум бўлганди. Ўйинчининг чап оёғининг болдир мускули шикастлангани аниқланди.

2 мавсум олдин Алаба жароҳатлари туфайли Ла Лигада атиги еттита ўйин ўтказган бўлса, ўтган мавсумда 14 та ўйин ўтказди.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган. У орқали йилига 12,5 млн евро маош олиши тахмин қилинмоқда.

Вазиятни инобатга олган ҳолда, клуб ёзги трансфер ойнасида австриялик футболчи билан хайрлашиб, маош жамғармаси ва активларни бўшатиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади As.

Аммо футболчининг ўзи клубни тарк этишга тайёр эмас. Ҳимоячи шартномани тўлиқ ишлаб чиқиб, 2026 йилги жаҳон чемпионатига қадар яхши формада бўлишни истамоқда.

Қайд этилишича, масаланинг ечими футболчининг реабилитацияси ва тикланишига боғлиқ бўлади.

Киритилди: 10:49 17.07.2025. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!