Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Реал ҳаётдаги Оппоғой 101 ёшида вафот этди (фото)

Реал ҳаётдаги Оппоғой 101 ёшида вафот этди (фото)

Қўшма Штатларда Уолт Дисней студиясининг анимацион фильмлари қаҳрамонлари учун прототип бўлган актриса, хореограф ва модель Мардж Чэмпион 101 ёшда вафот этди, деб ёзди “Hollywood Reporter”.

Рақс бўйича мураббий  Пьер Дюлэйн журналистларга актрисанинг 21 октябрь, чоршанба куни вафот этганини маълум қилди. Ўлимга нима сабаб бўлганига аниқлик киритилмаган.

1919 йил 2 сентябрда Лос-Анжелесда хореограф Эрнест Белчер ва тадбиркор Гладис Ли Баскетт хонадонида дунёга келган Мардж Чэмпион болаликдан рақсга қизиққан ва 12 ёшида отасининг рақс мактабида ўқитувчига айланган. Кейинчалик эса фильмларда роллар ижро эта бошлаган.

Ҳаёти давомида "Сузувчи театр" (1951), "Чиройли кўринади" (1952), "Қизни ёлғиз қолдир" (1953), "Сузувчи" (1968), "Чигиртка куни" (1975), "Бу барибир кимнинг ҳаёти?" (1981) каби фильмларида иштирок этган.

Бундан ташқари, у Уолт Диснейнинг 1937 йилги "Оппоғой ва етти гном" мультфильми ҳамда 1940 йилги "Пиноккио"даги Мовий Пари қаҳрамонлари учун прототипга айланиб, машҳурликка эришган.

Реал ҳаётдаги Оппоғой 101 ёшида вафот этди (видео)

 

 

Киритилди: 20:12 23.10.2020. Ўқилди: 15094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!