Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Реал» футболчисига Саудия ва Қатардан таклифлар бор

«Реал» футболчисига Саудия ва Қатардан таклифлар бор

«Реал» футболчиси Лукас Васкес клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг жамоани тарк этади.

Marca хабарига кўра, 32 ёшли футболчининг шартномаси якунланмоқда. Мадридликлар Васкес билан келишувни узайтирмасликка қарор қилишган. Ҳозирда унга Қатар ва Саудия клублари томонидан қизиқиш бўлмоқда. Айнан қайси жамоалар эканлиги сир сақланмоқда.

Маълумот учун, «Реал»нинг собиқ футболчилар Карим Бензема Саудиянинг «Ал Иттиҳод» клубига келиб қўшилган. Начо ва Хоселу эса фаолиятини Қатар ва Саудия чемпионатларида давом эттирмоқда.

Киритилди: 11:29 20.05.2025. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!