Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Реал» футболчиси маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

«Реал» футболчиси маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Рауль Асенсиога катта миқдорда жарима солиниб, у ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Canarias 7 хабар берди.

Манбага кўра, август ойида 23 ёшли футболчи Porsche автомобилини маст ҳолда бошқараётганида ушланган. Испаниялик футболчининг қонидаги алкоголь миқдори рухсат этилган меъёрдан қарийб тўрт баравар юқори бўлган.

Асенсиога 14 400 евро миқдорида жарима солингани айтилмоқда. Бундан ташқари, ҳимоячи 8 ой муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

«Реал» тарбияланувчиси янги мавсумда ҳали бирор марта майдонга тушмади. Футболчи жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.

Киритилди: 15:57 02.09.2026. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!