"Реал" футболчилари клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини янги бош мураббий Хаби Алонсо қўл остида ўтказишди. Мадридликлар ярим финалга чиқди, у ерда "ПСЖ"дан аламли мағлубият қабул қилинди - 0:4. Айни дамда "қаймоқранглилар" футболчилари таътилда.
Transfer News Live нашрининг журналист Хосе Феликс Диасга таяниб хабар беришича, "Реал"нинг асосий таркибидаги барча футболчилар бўлажак мавсумдаги вазифалари ҳақида хабардор қилинган. Таътилда ҳар бир ўйинчи ўз келажагини ўйлаб кўриши ва қарор қабул қилиши мумкин.
Қайд этилишича, ҳужумчи Родригога мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш қийин бўлади, шу боис бразилиялик футболчи жамоани тарк этиши мумкин.