Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

«Реал» «Челси»нинг икки юлдузини нишонга олди

«Реал» «Челси»нинг икки юлдузини нишонга олди

TBR Football хабарига кўра, "Реал" "Челси"нинг икки марказий ярим ҳимоячиси - эквадорлик Мойсес Кайседо ва аргентиналик Энцо Фернандесга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Испан клуби раҳбарияти уларни майдон марказида узоқ йиллик асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, иккала футболчи ҳам инглиз клубига рекорд даражада қимматга тушган - жами 207 млн фунт. Энцо Фернандес 2023 йилнинг қишида "Бенфика"дан 100 млн фунт эвазига "Челси"га ўтган бўлса, Мойсес Кайседо "Брайтон"дан 107 млн фунт эвазига 2024 йилнинг ёзида трансфер қилинган.

Ҳозирча музокаралар расман тасдиқланмаган, аммо Мадрид клубининг "Челси" футболчиларига қизиқиши бир неча манбалар томонидан тасдиқланмоқда. Агар келишувга эришилса, трансферлар Ла Лига тарихидаги сўнгги йиллардаги энг шов-шувлиларидан бирига айланиши мумкин.

Киритилди: 13:53 30.09.2025. Ўқилди: 762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!