Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Реал» Аргентина терма жамоаси устози билан алоқага чиқди

«Реал» Аргентина терма жамоаси устози билан алоқага чиқди

Мадриднинг «Реал» клубида Альваро Арбелоанинг истеъфоси кутилаётган бир пайтда, жамоа бошқарувига асосий номзодлардан бири маълум бўлди. Мадридликлар айни дамда Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган Лионель Скалони номзодини кўриб чиқмоқда.

Таниқли журналист Маноло Ламанинг «El Partidazo de COPE» кўрсатувида берган маълумотига кўра, «қироллик клуби» вакиллари аллақачон Скалони билан алоқага чиқишган.

«Мен ишонч билан айта оламанки, «Реал» Скалони билан боғланди. Клуб кўплаб мутахассисларни ўрганмоқда, аммо айнан у билан музокаралар олиб борилгани аниқ», — деди Лама.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Скалони 2018 йилнинг августидан буён Аргентина терма жамоасини бошқариб келади. Унинг қўл остида «альбиселесте» 2022 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучган. Арбелоанинг «Реал»даги келажаги эса сўнгги муваффақиятсиз натижалар фонида сўроқ остида қолмоқда.

Киритилди: Бугун 11:02. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!