Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Реал" афсонаси фаолиятини қачон ва қаерда тугатиш бўйича қарор қабул қилди

"Реал" афсонаси фаолиятини қачон ва қаерда тугатиш бўйича қарор қабул қилди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич келажакдаги режаларини белгилаб олди.

Хорватиянинг амалдаги шартномаси келаси ёзда тугайди, аммо футболчи аллақачон барчасини ҳал қилган - у келишувни узайтирмоқчи ва "қаймоқранглилар" раҳбарияти шартларини қабул қилишга тайёр. Журналист Хосе Феликс Диаснинг маълум қилишича, 39 ёшли футболчи Мадридда яна бир мавсум ўйнамоқчи, кейин эса жаҳон чемпионатида қатнашиб, бутсаларини михга илмоқчи.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Лука Модрич 40 ёшга тўлади. Жорий мавсумда хавбек "Реал" сафида барча мусобақаларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 10:11 18.05.2025. Ўқилди: 573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!