Эркин кураш бўйича Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Разамбек Жамалов яна бир бор операция қилинди.
Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасига сурат ва унинг остида изоҳ ёзиб қолдирган.
"Ўнинчи операция муваффақиятли ўтди, Алҳамдулиллаҳ! Бу йўл енгил бўлмади, лекин мен ҳар бир онни қадрлаб яшашни ўргандим. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз сабаб ҳар сафар ўзимда қайта тикланиш, оёққа туриш учун куч топаман. Яна бир бор ҳаммага раҳмат! Мени даволаётган шифо маскани, хусусан Андрей Вадимовичга ташаккуримни изҳор қиламан. У ўзининг профессионали. Келаси йил кўришгунча! Ин Ша Аллоҳ!", - деди Жамолов.
Разамбекнинг келаси йил кўришгунча деганидан англаш мумкинки, у 2026 йилда катта спортга қайтади.