Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Равшан Ирматов Канада элчиси билан учрашув ўтказди

Равшан Ирматов Канада элчиси билан учрашув ўтказди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов Канада давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Дагган бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашув давомида Канада томони Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2026-йил АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати иштирокчисига айлангани билан табриклади.

Томонлар келгусида Ўзбекистон ва Канада ёшлар терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш, икки давлат футбол мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш механизмларини ривожлантириш бўйича фикр алмашди. Шунингдек, виза масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Меҳмонлар яқинда фойдаланишга топширилган Миллий футбол маркази фаолияти билан танишиб, марказда яратилган шароитлар ва замонавий талаблар асосида ташкил этилган имкониятларни юқори баҳолади.

Киритилди: 23:36 27.11.2025. Ўқилди: 788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!