Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Расман: Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сербия чемпионатига кўчиб ўтди

Расман: Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сербия чемпионатига кўчиб ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини Сербия чемпионатида давом эттиради.

30 ёшли футболчи "Радник Сурдулица" билан шартнома имзолади. Трансфер ҳақида сербиялик клуб ўзининг расмий ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали маълум қилди.

Шукуровнинг сўнгги клуби БААнинг "Банияс" жамоаси эди.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Европа футболига қайтиб, Сербия Суперлигасида тўп суради.

"Радник Сурдулица" айни пайтда чемпионатда 14 очко тўплаб, 7-ўринда бормоқда. Турнир жадвалида "Црвена Звезда" 28 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 22:55 02.10.2026. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!