Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Расман. Тимур Кападзе - «Навбаҳор» бош мураббийи!

Расман. Тимур Кападзе - «Навбаҳор» бош мураббийи!

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тимур Копадзе "Навбаҳор" футбол клубининг янги бош мураббий сифатида расман таништирилди.

"Тажрибали мутахассис клуб раҳбарияти билан барча масалаларни муҳокама қилган ҳолда, жамоадаги келгуси режалар ва мақсадлар юзасидан тўлиқ келишувга эришди. Томонлар ўзаро шартнома имзолади.
Тимур Кападзе – Ўзбекистон футболининг энг таниқли вакилларидан бири бўлиб, мураббийлик фаолияти давомида ёшлардан тортиб миллий терма жамоагача бўлган турли даражадаги жамоаларни муваффақиятли бошқарган. Унинг қўл остида жамоалар халқаро майдонда йирик натижаларга эришган.
"Навбаҳор" ФК раҳбарияти Тимур Кападзенинг тажрибаси, профессионал қарашлари ва замонавий футболга оид ёндашуви клуб олдига қўйилган мақсадларни амалга оширишда муҳим ўрин тутишига ишонч билдиради.
Янги бош мураббий бугундан бошлаб жамоа билан ишлашни бошлайди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Киритилди: 16:32 01.12.2025. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!