Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Расман: Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтди

Расман: Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтди

Ҳужумчи Дастан Сатпаев фаолиятини Лондоннинг "Челси" жамоасида давом эттиради.

Бу ҳақда Олмаота клуби матбуот хизмати маълум қилди.

"Қайрат" ва "Челси" 16 ёшли ҳужумчининг трансфери борасида келишувга эришган. 2026 йилнинг ёзида, балоғат ёшига етганидан сўнг, у расман инглиз клубига ўтади. Унгача Сатпаев "Қайрат" сафида ўйнашда давом этади.

Дастан Олмаота шаҳрида туғилган, 8 ёшида "Қайрат" академиясига кириб, тайёргарликнинг барча босқичларидан ўтган. 2024 йилнинг май ойида 15 ёшли Сатпаев асосий жамоада дебют қилган "Қайрат" тарихидаги энг ёш футболчига айланди.

Киритилди: 16:45 10.02.2025. Ўқилди: 1269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!