"Манчестер Юнайтед" расмий сайтида 22 ёшли ҳужумчи Бинямин Шешконинг "Лейпциг"дан трансфер қилингани ҳақида маълум қилди. Словения терма жамоаси футболчиси билан шартнома 2030-йил июнгача тузилган.
Аввалроқ ОАВ хабарига кўра, "қизил иблислар" Шешкони 85 миллион еврога сотиб олади. Шундан 76,5 миллион евро — қатъий тўлов, 8,5 миллион евро эса бонус сифатида белгиланади.
Ҳужумчи 2023-йил ёзидан бери Германия клубида тўп суриб келган. Ўтган мавсумда Шешко барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.