"Манчестер Сити" тарбияланувчиси ҳисобланган дарвозабон Жеймс Траффорд "Бёрнли"дан сотиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Битим 5 йил муддатга имзоланган. Бошқа манбалардан олинган маълумотларга кўра, 22 ёшли дарвозабоннинг трансфер нархи 31,2 миллион еврони ташкил қилган.
"Сити"га қайтиш мен учун ҳам, оилам учун ҳам алоҳида лаҳза. Бу ерни мен уй деб атайман. Ажойиб инсонларга эга ўзига хос футбол клуби," - деди футболчи жамоа матбуот хизматига берган интервьюсида.
Ўтган мавсумда Траффорд Чемпионшипнинг энг яхши дарвозабони бўлганди. 45 ўйинда у 16 марта гол ўтказиб юборди ва 29 ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.