Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Расман! Луис Диас - "Бавария" футболчиси!

Расман! Луис Диас - "Бавария" футболчиси!

"Ливерпуль"нинг чап қанот вингери Луис Диас расман Мюнхеннинг "Бавария" клуби футболчисига айланди. Трансферни жамоа матбуот хизмати тасдиқлади. Трансфер қиймати 70 млн еврога баҳоланмоқда, янги клуб билан 4 йиллик шартнома имзоланган.

28 ёшли Диас "Ливерпуль" сафида уч ярим йил давомида тўп тепган. У Мерсисайд клубига 2022 йилнинг қишида "Порту"дан кўчиб ўтган.

Диас Колумбия терма жамоаси футболчиси бўлиб, у Лотин Америкаси терма жамоаси сафида 63 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урган.

Киритилди: 13:54 30.07.2025. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!