Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Расман. Фабио Каннаваро — Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи!

Расман. Фабио Каннаваро — Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи!

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006-йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис — Фабио Каннаваро билан шартнома тузди. Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди.

Мураббийлар штабида Каннаварога қуйидаги мутахассислар ёрдам беради:

— Ауженьо Албарелла — ёрдамчи мураббий (Япония терма жамоаси, “Ювентус”, “Удинезе” ва “Динамо Загреб”да ишлаган);

— Троизе Францеско — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий (“Беневенто”, “Удинезе” ва “Динамо Загреб”да фаолият юритган);

— Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи (Италия ёшлар терма жамоаси, “Сампдориа” ва “Спал” клубларида ишлаган).

Киритилди: 17:28 06.10.2025. Ўқилди: 914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!