Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Расман. Беллингем «Боруссия» футболчисига айланди

Расман. Беллингем «Боруссия» футболчисига айланди

Англиянинг «Сандерленд» жамоасида тўп сурган ярим ҳимоячи Жоб Беллингем эндиликда «Боруссия» сафида фаолият олиб боради. Клуб расмий сайтида маълум қилинишича, футболчи билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланган.

Жоб Беллингемга «Айнтрахт» ва «РБ Лейпциг» ҳам даъвогарлик қилган, аммо у ўзининг акаси Жуд Беллингем «Реал»га ўтишидан олдин тўп сурган клубни танлади.

Ўтган мавсум Чемпионшипда 19 ёшли Беллингем 43 учрашувда иштирок этиб, 4 та гол ва 3 та голли пас муаллифи бўлди. Унинг ёрдамида «Сандерленд» плей-офф орқали Англия Премьер-лигасига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» Бундеслига 2024/25 йилги мавсумида 57 очко жамғариб, 4-ўринни эгаллади. Клуб «Бавария»дан 25 очкога ортда қолди.

Киритилди: 21:00 10.06.2025. Ўқилди: 1572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!