Бугун 4 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Рақобат қўмитаси: “HAMKORBANK” АТБга нисбатан жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси: “HAMKORBANK” АТБга нисбатан жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “Hamkorbank” АТБнинг онлайн микроқарз банк хизмати реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлиги аниқланди.

Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур банк хизмати рекламасида “Онлайн микроқарз” – “Зудлик билан пул керакми, 50 миллион сўм — Hamkor иловасида онлайн микроқарз расмийлаштиринг!” мазмунидаги ташқи реклама жойлаштирилганлиги кузатилган.

Ушбу ахборотга банкнинг интернетдаги расмий саҳифаси жойлаштирилган маълумотлар асосида аниқлик киритилди.

Бунда, микроқарз банк хизмати бўйича фақатгина кредитнинг миқдори ҳақида ахборот берилган бўлиб, реклама ахборотида ушбу кредитнинг қолган муҳим шартлари кўрсатилмаган.

Рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин.

Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Hamkorbank” АТБга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

Киритилди: Бугун 11:25. Ўқилди: 204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!