Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Рақамлаштириш билан биргаликда кибер хатарлар хавфи ҳам ошиб бормоқда – Марказий банк

Рақамлаштириш билан биргаликда кибер хатарлар хавфи ҳам ошиб бормоқда – Марказий банк

Тўлов тизимлари ҳамда рақамлаштириш жараёни жадаллашиши билан бирга кибер хатарларнинг содир бўлиши ҳам ошиб бормоқда.

Марказий банкнинг Ўзбекистон молиявий барқарорлиги учун асосий хатарлар ва уларни енгиллаштирувчи чоралар борасидаги шарҳида қайд этилишича, ушбу турдаги хатарнинг ошиши молия тизимига бўлган ишончнинг сусайишига ва натижада молия тизими барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, киберхужумлар, ахборот хавфсизлигининг бузилиши ҳамда ахборотларни ўғирлаш кўринишидаги операцион хатарларнинг ортиши молия тизими иштирокчиларининг ташқи ҳодисалар таъсиридаги молиявий йўқотишларини оширади.

Бунда хатарни енгиллаштирувчи чоралар:

  • амалга оширилаётган транзакциялар бўйича назоратни кучайтириш ҳамда шубҳали ҳисобланган транзакциялар учун чекловларни ўрнатиш;
  • ахборот воситаларининг ривожланиб бораётган шароитда молия тизими иштирокчилари томонидан бардошли ахборот хавфсизлиги тизимларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш;
  • киберҳужумлар ва фирибгарлик бўйича аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини ошириш ҳисобланади.
Киритилди: 16:46 05.06.2025. Ўқилди: 310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!