Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Рамзан Қодировнинг аҳволи чиндан ҳам оғир — Украина разведкаси

Рамзан Қодировнинг аҳволи чиндан ҳам оғир — Украина разведкаси

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳақиқатдан ҳам оғир аҳволда. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси вакили Андрей Юсов Қодиров ҳозир комада экани ҳақидаги маълумотларга изоҳ бериб, гапирди.

“Ҳақиқатан ҳам, Қодировнинг аҳволи оғир экани ва бу ҳолатга ундаги касалликлар кучайиши сабаб бўлгани ҳақида маълумотлар бор”, — деб ёзган Юсов Telegramъда.

Аввалроқ россиялик мухолифатчи ва Давлат думаси собиқ депутати Геннадий Гудков Чеченистондаги юқори мартабали манбаларга таяниб, Қодировнинг соғлиғида жиддий муаммолар борлигини айтганди. Унга кўра, Чеченистон раҳбарига буйрак кўчириш амалиёти муваффақиятсиз ўтган.

Киритилди: 14:50 16.09.2023. Ўқилди: 2479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!