Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Рамзан Қодиров Саудия Ислом Ишлари вазири билан учрашди

Рамзан Қодиров Саудия Ислом Ишлари вазири билан учрашди

Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров Грознийдаги президент саройида Саудия Арабистонининг Ислом ишлари вазири Шайх Абдуллатиф ал-Асайхни қабул қилди. Вазир ўз делегацияси билан Европадаги энг катта масжид ҳисобланувчи “Мусулмонлар Фахри” нинг очилиш маросимига ташриф буюрган.

Қабул бошида Қодиров ал-Асайх ҳамроҳлигидаги делегацияни кутиб олар экан,  уларга Чеченистонга ташрифлари яхши ўтишини тилади. Ал-Асайх қирол Салмон ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг чечен халқига саломларини етказди. У масжиднинг дизайни ва қурилишини юқори баҳолади ва бу Исломнинг мўтадил таълимотларини тарқатишда бамисли маёқ вазифасини бажаришига умид билдирди.

Қодировнинг илтимосига биноан Жаҳон Мусулмон Лигаси бош котиби доктор Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Исса масжиднинг биринчи жума маъвизасини олиб борган.

Маълумот учун, мармар билан безатилган ушбу масжидда бир вақтнинг ўзида 30 мингдан ортиқ мусулмонлар ибодат қилиши мумкин. Масжид қурилишда ўзбек уста ва меморлари ҳам қатнашган.

Киритилди: 09:20 28.08.2019. Ўқилди: 1555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!