Рамзан Қодиров Россия Табиий ресурслар вазирлигининг медали билан тақдирланди.
Чеченистонга ташриф буюрган Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Патрушев республика раҳбари Рамзан Қодировга “Ҳамкорлик учун” медалини топширди. Мукофот Россия Табиий ресурслар ва экология вазирлиги томонидан таъсис этилган.
Патрушев Қодиров билан суҳбатда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси билан уч йилдан бери шуғулланаётганини таъкидлаб, унинг ушбу йўналишга эътибори учун миннатдорлик билдирди.