Рамзан Қодиров Россияни Сурия мухолифати билан иттифоқдош бўлишга чақирди.
“Мен Асад сиёсатига қаршиман. Мана ниҳоят ҳокимиятга аҳоли томонидан қўллаб-қувватланадиган одам келди. Менимча, Россия у билан иттифоқдош бўлиши керак”, деган Қодиров журналистлар билан суҳбатда.
Айни пайтда Абу Муҳаммад ал-Жўлоний раҳбарлигидаги "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" гуруҳи Россияда фаолияти тақиқланган ташкилотлардан бири ҳисобланади.
Ўз навбатида мухолифатчилар томонидан ағдарилган Башар Асад ҳам оила аъзолари билан бирга Москвага қочиб кетган эди.