Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Рамзан Қодиров Бодрумда дам олаётган пайтда чўкиб кетишига оз қолди

Рамзан Қодиров Бодрумда дам олаётган пайтда чўкиб кетишига оз қолди

Бу ҳақда бир қатор турк нашрлари хабар берди, бироқ бу хабарларда баъзи ғалати жиҳатлар ҳам бор.

Ҳодисага гувоҳ бўлганларга кўра, воқеа 24 июль куни тушдан кейин содир бўлган. Турк нашрларининг хабарига кўра, Чеченистон раҳбари денгизга чўмилиш учун кирган, бироқ «тўсатдан ҳушини йўқота бошлаган ва сувга ғарқ бўлган». Уни қирғоқ қўриқлаш хизмати ходимлари пайқаб қолган — Қодиров сувдан чиқарилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва хусусий клиникага олиб кетилган. Шифокорлар ҳолатини «барқарор» деб баҳолаган.

Қодировга оид бу воқеани дастлаб ёзган турк ОАВ (жумладан, Haberler) GZT нашрига таянаётганини маълум қилган. Кейинчалик бу янгилик Nefes ва Milliyet каби нуфузлироқ ОАВда ҳам ҳеч қандай манбага таянмасдан қатъий ohангда эълон қилинди.

Шундан сўнг, хабарни Озарбайжон матбуоти, ундан кейин эса бир нечта рус тилидаги Телеграм-каналлар ҳам тарқатди.

Рамзан Қодировнинг ўзи ҳозирча ушбу воқеа бўйича ҳеч қандай расмий изоҳ бергани йўқ.

Киритилди: 13:12 25.07.2025. Ўқилди: 1501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!