Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Рамзан Қодиров армия генерали бўлди. Бу Россиядаги энг олий ҳарбий унвондир

Рамзан Қодиров армия генерали бўлди. Бу Россиядаги энг олий ҳарбий унвондир



Росгвардия директори Виктор Золотов Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга армия генерали погонларини ва махсус қизил бош кийимни (берет) топширди, дея хабар беради ТАСС.

Золотовнинг таъкидлашича, Қодировга армия генерали унвонини президент Владимир Путин берган. Золотовга ушбу фармонни Қодировга "етказиш" ва унга погонларни топшириш вазифаси юклатилган.

"Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Уч кун олдин биз идоравий махсус кучлар ташкил этилганининг навбатдаги йиллигини нишонладик, айнан шу ерда махсус қизил бош кийим (берет) топшириш анъанаси вужудга келган. Миннатдорлик рамзи сифатида армия генерали Қодировга ушбу энг муҳим рамзни топширишга қарор қилинди", — дея қўшимча қилди Золотов.

Бунга қадар Қодиров генерал-полковник ҳарбий унвонига эга эди, у бу унвонни 2022 йилда олган. Армия генерали унвони де-факто Россия армиясидаги энг олий унвондир, ундан юқорида фақат маршал унвони бор, аммо у 1997 йилдан бери ҳеч кимга берилмаган.

Махсус қизил бош кийим (берет) Росгвардия ва баъзи бошқа кучишлатар тузилмаларнинг махсус бўлинмаларида энг олий фарқлаш белгиси (мукофоти) ҳисобланади. Уни қўлга киритиш учун бир қатор синовлардан ўтиш зарур бўлиб, бу синовлар баъзан иштирокчиларнинг ўлими билан ҳам якунланади. Рамзан Қодировнинг ушбу синовларда иштирок этгани маълум эмас. Шу билан бирга, у аввал ҳам махсус қизил бош кийим кийиб юрган.

Киритилди: 18:49 03.10.2026. Ўқилди: 1123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!