Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Рамзан Кадиров Хамзат Чимаевнинг кечаги тезкор ғаабасига муносабат билдирди

Рамзан Кадиров Хамзат Чимаевнинг кечаги тезкор ғаабасига муносабат билдирди

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Кадиров Хамзат Чимаевни UFC 308 турниридаги ғалабаси билан табриклади.

Чеченистонлик аралаш яккакураш устаси австралиялик Роберт Уиттакерни биринчи раунднинг ўзида бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди.

"Дўстлар, бизнинг енгилмас Борз Хамзат Чимаев 14-маротаба UFC промоушенининг кучли жангчиси эканини исботлади. У чемпионлик жанги учун муносиб. У жангнинг илк сонияларидаёқ ўз характерини намойиш этиб, юқори жисмоний тайёргарликка эга эканини бутун дунёга кўрсатди. Чечен жангчисининг ёрқин ва ҳақли ғалабаси. Биз шундай якун бўлишига шубҳа ҳам қилмагандик. Хамзатнинг ғалабаси Россия халқи учун совға бўлди", — дея ўзининг телеграм каналида хабар қолдирган Кадиров.

Киритилди: 19:29 27.10.2024. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!