Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Рамазон Темировга яхшигина рақибни таклиф қилишди

Рамазон Темировга яхшигина рақибни таклиф қилишди

14 декабрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ММА бўйича UFC Vegas 112 турнири бўлиб ўтганди.

Мусобақа доирасида ўта енгил вазн тоифасида UFC рейтингида иккинчи ўриндаги америкалик Брэндон Ройвал Португалия вакили Манель Капега ютқазиб, тўртинчи поғонага тушиб кетди.

FightHQTV нашри ушбу турнир якунларидан келиб чиқиб, Ройвал учун кейинги жангни тахмин қилди. Нашр Ройвалга ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темировни рақиб сифатида кўрсатган.

Рамазон ҳозирда допинг учун дисквалификация муддатини ўтказмоқда. У UFC'да ҳозиргача 2 та жангда қатнашиб, ҳар иккисида рақибларидан устун келган. Рейтингда 13-ўринга қадар кўтарилган.

Рамазон Темировга яхшигина рақибни таклиф қилишди

Киритилди: 23:53 16.12.2025. Ўқилди: 742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!