Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Рамазон Темиров октагонга чиқадиган UFC турнирининг марказий жанги бекор бўлди

Рамазон Темиров октагонга чиқадиган UFC турнирининг марказий жанги бекор бўлди

Баҳор фаслининг биринчи куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Night 253 турнири ўтказилади.

Оқшомнинг марказий жанги ўта енгил вазн тоифасида UFC камари учун собиқ даъвогар Брэндон Ройвал ҳамда Манел Капе ўртасида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо америкалик аралаш яккакураш устаси машғулот пайтида жароҳат орттириб олди ва бунинг натижасида жангдан "ечилди".

Ройвал бу ҳолат учун ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ташкилотчилар ва мухлислардан кечирим сўради.

"Афсуски, жангда иштирок эта олмайман. Жароҳат олдим ва бу ёғига машғулотларни давом эттира олмайман. Манель Капел ва мухлислардан бунинг учун узр сўрайман. Ҳозирги ҳолатимда уч ҳафтадан кейин ўтказадиган жангимга муносиб тарзда тайёргарлик кўра олмайман", - деди рейтинг пешқадами Ройвал.

Ҳозирча UFC бу ҳолат бўйича якуний қарорини эълон қилмади. Манель Капега янги рақиб бериладими ёки бу жангнинг ўзи бошқа санадаги турнир кардига кўчирилдими, бу ҳам номаълум.

Эслатиб ўтамиз, UFC Fight Night 253 турнири доирасида ҳамюртимиз Рамазон Темиров дунёнинг энг кучли лигасидаги ўзининг иккинчи жангини ўтказади. Аралаш яккакураш устамизнинг рақиби UFC рейтингида 15-ўринни эгаллаб турган америкалик Чарльз Жонсон бўлади.

Рамазон Темиров октагонга чиқадиган UFC турнирининг марказий жанги бекор бўлди

Киритилди: 10:02 06.02.2025. Ўқилди: 970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!