Бугун 7 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Раҳмоналиев ассист берган ўйинда "Сабаҳ" "Зира"ни тор-мор этди

Раҳмоналиев ассист берган ўйинда "Сабаҳ" "Зира"ни тор-мор этди

Озарбайжон Премьер-лигасининг 4-турида "Сабаҳ" ўз майдонида "Зира"ни қабул қилиб, 5:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Мезбонлар учрашув тақдирини амалда биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди. 7-дақиқада Шимич ҳисобни очган бўлса, 13-дақиқада Микелс пенальтидан устунликни оширди. 30-дақиқада у яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди.

Айнан "Сабаҳ"нинг учинчи голида Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев ассистентлик қилди. Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлаб, 65-дақиқада захирага олинди.

Иккинчи бўлимда ҳам "Сабаҳ" ҳужумкорликни пасайтирмади. 51-дақиқада Нвачукву ҳисобни 4:0 кўринишига келтирган бўлса, 57-дақиқада Микелс учинчи голини уриб, хет-трикни расмийлаштирди — 5:0.

"Сабаҳ" чемпионатдаги учинчи ўйинида учинчи ғалабасини қўлга киритиб, 9 очко билан турнир жадвали пешқадамига айланди. Жамоа рақибларига нисбатан бир ўйин кам ўтказган. "Зира"да ҳам 9 очко бор, аммо тўплар нисбати бўйича иккинчи ўринда. "Зира" мазкур баҳсгача чемпионатдаги дастлабки уч учрашувининг барчасида ғалаба қозонган эди.

Киритилди: 22:55 05.09.2026. Ўқилди: 774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!