"Барселона" вингери Рафинья ҳужумдаги шериги Ламин Ямалнинг камчилигини айтди. Бразилиялик футболчининг сўзларига кўра, Ямал телефони билан жуда кўп вақт ўтказади ва шу сабабли жуда кеч ухлайди.
"Унинг ёшини ҳисобга олсак, доимо телефон билан вақт ўтказиши — нормал ҳолат. Эрталаблари Ямал доим уйқисираган бўлади, чунки, менимча, у жуда кеч ётади. Бу кечалар сабабли эмас, балки телефон туфайли. У инжиқ эмас, шунчаки камгап — машғулотнинг биринчи соатида деярли ҳеч ким билан гаплашмайди", — деди Рафинья Sofascore нашрига.
Шанба куни, 7 февраль куни "Барселона" Испания чемпионати доирасида ўз майдонида "Мальорка"га қарши ўйин ўтказади.