Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Рафинья “Барселона” раҳбариятига шарт қўйди

Рафинья “Барселона” раҳбариятига шарт қўйди

Кутилмаганда “Барселона” кийиниш хонасида ички зиддият юзага келди. El Nacional нашрининг ёзишича, бразилиялик футболчи Рафинья ҳозир диққат марказида бўлиб турибди.

Каталония клуби дастлаб “Атлетик” футболчиси Нико Уильямсни сотиб олишни режалаштирган эди. Аммо Рафинья бунга кескин қарши чиқди. Манбада ёзилишича, у клуб раҳбариятига шарт қўйган: агар Нико трансфер қилинса, у жамоани тарк этиш масаласини жиддий кўриб чиқади.

Бу ҳолатдан сўнг “Барселона” спорт директори Уильямснинг вакиллари билан олиб борилаётган музокараларни музлатиб қўйди.

Рафиньянинг бундай қатъий позициясининг сабаби бор. У жорий мавсумда ажойиб натижаларни қайд этди — 50 та ўйинда 30 та гол ва 23 та голли узатмани амалга ошириб, ҳозирда Европанинг энг самарали футболчиларидан бири бўлиб турибди. Бразилиялик футболчи позициясидаги мавқеини сақлаб қолишни истамоқда ва янги рақобатчининг келишини хоҳламаяпти.

Натижада, “Арсенал” ва “Челси” қизиқаётган Нико Уильямснинг “Камп Ноу”га йўл олиши эҳтимоли пасайиб кетган.

Киритилди: 22:32 16.05.2025. Ўқилди: 710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!