Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Рафинья Анчелоттидан ғазабланди

Рафинья Анчелоттидан ғазабланди

"Барселона" клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья Диас терма жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг қароридан норози бўлди.

10 сентябрь куни Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги ўйинида Боливияга ютқазиб қўйди (0:1). Рафинья захирада қолиб, 61-дақиқада ўйинга қўшилди.

Diario Sport нашрига маълум бўлишича, Анчелоттининг Рафиньяни турнирдаги вазият борасида жамоага ҳеч нарса бермай қўйган ўйинда майдонга тушириш қарори футболчининг қаттиқ жаҳлини чиқарган. Гап шундаки, ўйин денгиз сатҳидан 4100 метр баландликда, юқори босим остида ўтказилди. Бундан ташқари, ўйин пайтида ҳаво ҳарорати атиги саккиз даража иссиқ бўлган.

Киритилди: 14:56 10.09.2025. Ўқилди: 978 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!