Бугун 25 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Рада Зеленскийни қўллаб-қувватламади

 Рада Зеленскийни қўллаб-қувватламади

Пайшанба куни Украина парламенти “Россия агрессияси шароитида Украинада демократияни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги резолюцияни қабул қила олмади. Президент Владимир Зеленскийнинг ваколатларини ҳарбий ҳолат тугагунига қадар узайтиришни кўзда тутувчи ҳужжатни атиги 218 депутат қўллаб-қувватлади, 226 овоз керак.

Рада маълумотларига кўра, ҳозир бўлган 272 депутатдан 54 нафари овоз беришда бетараф қолган. Депутат Ярослав Железнякнинг сўзларига кўра, резолюция ҳарбий ҳолат шароитида ҳокимиятнинг институционал узлуксизлиги тамойилига риоя қилишни назарда тутган.

Ҳужжат матнида таъкидланганидек: “Ҳарбий ҳолат даврида сайловлар ташкил этилган ва ўтказилган тақдирда сайлов қонунчилигининг барча миллий ва халқаро тамойилларига риоя этилмайди, бу эса бундай сайловларни 2024-йил март ойида Россия Федерациясида Владимир Путиннинг қайта тайинланиши каби фарсга айлантиради”.

Резолюцияда, шунингдек, Украинада янги сайловлар мамлакатда “ҳар томонлама, адолатли ва барқарор тинчлик” таъминлангандан кейингина ўтказилиши кераклиги айтилган.

Шуниси эътиборга лойиқки, резолюциянинг қабул қилинмаслиги АҚШ президенти Доналд Трампнинг яқинда Зеленскийнинг 4 фоизлик маъқуллаш рейтингига эга эканлигини айтган танқидлари фонида юз берди. Бунга жавобан Украина президенти: “Агар кимдир мени ҳозир ўрнимга қўймоқчи бўлса, ҳозир бу ишламайди”, деб таъкидлади ва бундай рақамлар Россия манбаларига асосланганлигини қўшимча қилди.

Радада норозилик кучайиб бораётгани фонида бу президентга қўшимча босим яратмоқда – феврал ойи бошида сессия очилишига бор-йўғи 226 депутат келган, бу тарихдаги энг паст кўрсаткич эди.

Аввалроқ Украина президенти агар бу қадам мамлакатга хавфсизлик кафолатларини олиш ёки НАТОга аъзо бўлишга ёрдам берса, истеъфога чиқиши мумкинлигини тан олганди. 23 феврал куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Владимир Зеленский ҳокимиятни узоқ йиллар ушлаб туриш ниятида эмаслигини таъкидлади. “Мен ўнлаб йиллар давомида ҳокимиятда қолиш ниятим йўқ”, деди у ва мамлакатда ҳарбий ҳолат бекор қилингандан кейин сайловлар ўтказилишини айтди.

Киритилди: Бугун 00:40. Ўқилди: 2053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!