Украина келажакдаги музокаралар доирасида Курск вилоятининг назорат қилинаётган қисмини Россия босиб олган Украина ҳудудларига алмаштирмоқчи.
Бу ҳақда давлат раҳбари Владимир Зеленский якшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида баён қилди.
Зеленский таъкидлашича, Украина ўз ҳудудлари билан қизиқмоқда, Россия ҳудудлари билан эмас: Курск вилояти устидан назорат Киевга Россия ҳудудининг бу қисмини ҳозирда Россия назоратида бўлган Украина ерларига алмаштириш имконини беради.
Зеленский музокараларда ҳудудий яхлитлик масаласига келганда, Украина Қуролли Кучларининг Курск вилоятидаги операцияси Украинага ёрдам беришига шубҳа қилмайди.