Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ва Украина келишувга эришди

Россия ва Украина келишувга эришди

Россиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татяна Москалкова маълум қилишича, Россия ва Украина ҳозирда Суми шаҳрида бўлган Курск вилояти аҳолисини Беларус ҳудуди орқали эвакуация қилиш бўйича келишувга эришди.

"Бугун Сумида бўлган шахслар (Курск вилояти аҳолиси - таҳрирчилар изоҳи) бор. Қизил Хоч ва Украина томони билан уларни Беларус орқали Россияга эвакуация қилиш бўйича келишув мавжуд," - деди Москалкова Давлат думасидаги "Ягона Россия" фракцияси президиуми йиғилишида.

Бироқ, у қанча одам эвакуация қилиниши кераклигини аниқлаштирмади. Москалкова эвакуациянинг тахминий муддатларини ҳам келтирмади.

Таъкидлаш жоизки, Курск вилоятидаги жанглар 2024 йил 6 августдан бери давом этмоқда.

Киритилди: 22:12 24.02.2025. Ўқилди: 35318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!