Украина президенти Владимир Зеленский Киевда ўтказилаётган Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саммитда Украина, Европа ва АҚШ Россияга қарши музокаралар столида ўтириши лозимлигини билдирди.
Украина раҳбарининг таъкидлашича, бу "тинчлик зарурияти яна нормаллашув, муносабатларни қайта йўлга қўйиш ёки ярашиш ваъдалари билан четга суриб қўйилмаслиги" учун керак.
Зеленский, шунингдек, "айримлар Россия Федерациясининг урушдаги шеригига айланганини ва бу кимсалар қандайдир пул топиши мумкин, аммо ҳеч қачон ҳурмат қозонолмаслигини" айтиб ўтди.
"Биз тинчликка куч ва донолик билан эришишимиз лозим, Россияга ишонч йўқ," - деди Украина президенти.