Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қуёшда бир ой ичида учинчи бор кучли чақнаш юз берди

Қуёшда бир ой ичида учинчи бор кучли чақнаш юз берди

Олимлар душанба куни Қуёшда энг юқори – Х тоифали учинчи чақнашни қайд этишди, деб хабар берди Амалий геофизика институти (Россия Федерацияси).

“29 июль куни Москва вақти билан соат 05:37 да 3764 (S05W04) қуёш доғлари гуруҳидаги рентген диапазонида 10 дақиқа давом этган Х1.5 чақнаши аниқланди”, дейилади хабарда.

Илгари Х1.2 (14 июль) ва Х1.9 (16 июль) чақнашлари ҳақида хабар берилган эди.

Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Минимал А0.0 даражаси Ер орбитасидаги 1 квадрат метр учун 10 нановатт радиация қувватига тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнашлар одатда қуёш плазмасининг эмиссияси билан бирга келади, булутлари Ерга етиб келиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин, деб хабар беради tass.ru.

Киритилди: 06:13 30.07.2024. Ўқилди: 1315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!