Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қувада тиббиёт ходими 62 млн сўм маошини МИБ ёрдамида олди

Қувада тиббиёт ходими 62 млн сўм маошини МИБ ёрдамида олди

Меҳнат кодексига кўра иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу кодексда кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.

Бироқ, айрим иш берувчилар ишчи-ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида бермаслиги оқибатида ишчи-ходимларнинг ҳуқуқлари бузилади.

Бундай ҳолларда судлар томонидан ишчи-ходимларнинг иш ҳақларини ундириш тўғрисида қонуний қарорлар қабул қилиниб, ижросини таъминлаш Бюро органлари зиммасига юклатилади.

Бюро органлари иш юритувидаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги суд қарорлари ижросини таъминлаш доимий назорат олинган.

Жумладан, суднинг 02.12.2024 йилги қарздор Қува туман тиббиёт бирлашмасидан ундирувчи З.Ш. фойдасига жами 62 млн. сўмга яқин иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қува тумани бўлимига келиб тушган ва ижрога қаратилиб, Қува тумани тиббиёт бирлашмаси масъулларига ижро ҳужжати талабларини бажаришлари учун ихтиёрий муддат берилган.

Суд қарори ижроси ихтиёрий бажарилмагач давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида Қува туман тиббиёт бирлашмасидан 61.869.371 сўм ойлик иш ҳақи ундирилиб, фукаро З.Ш.га тегишли пластик картага ўтказиб берилиши таъминланди ҳамда фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Киритилди: 17:22 09.01.2025. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!