Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қўшма Штатларнинг ҳужуми узоқ муддатли оқибатларга олиб келади

Қўшма Штатларнинг ҳужуми узоқ муддатли оқибатларга олиб келади

"АҚШ Эроннинг тинч ядро дастурига тегишли объектларига ҳужум қилиш орқали халқаро ҳуқуқни ва ядровий қуролларни тарқатмаслик режимини қўпол равишда бузди", — дея баёнот берди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи.

"Бугун эрталаб юз берган воқеалар ғайриинсонийдир ва узоқ муддатли оқибатларга олиб келади. БМТнинг ҳар бир аъзоси бу ниҳоятда хавфли, ноқонуний ва жинояткорона ҳаракатдан ташвишга тушиши керак", — деб ёзди Ароқчи Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

"БМТ Низомида белгиланган, ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини кўзда тутувчи қоидаларга мувофиқ, Эрон ўз суверенитети, манфаатлари ва халқини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларини сақлаб қолади", — дея қўшимча қилиди Эрон ТИВ раҳбари.

Шу билан бирга, Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси Қўшма Штатларнинг Эрондаги ядро объектларига уюштирган ҳужумлари юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини чақиришни талаб қилди.

Киритилди: 10:28 22.06.2025. Ўқилди: 1099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!