Украинага ҳарбий ёрдамни қисқартириш Ғарбга бу ҳудудда абадий можародан қочиш имконини беради. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси хабар бермоқда .
Америкалик шарҳловчи Кристофер Чиввиснинг таъкидлашича, Украинани қўллаб-қувватлашни камайтириш Киев тинч йўл билан келишув стратегиясини қабул қилишни истамаса, унга босим дастагига айланиши мумкин .
«Агар Украина хавфли кескинлашмасдан, можарони реал вақт оралиғида тугатиш стратегиясини қабул қилишга тайёр бўлмаса, ёрдамни қисқартириш бошқа чексиз урушдан қочишнинг ягона йўли бўлиши мумкин», деб ёзади Чиввис.
Унинг таъкидлашича, Владимир Зеленскийнинг можарони ҳал қилиш бўйича барча таклифлари реал эмас ва ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифлар ёки муҳим қадамларни ўз ичига олмайди.