Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 255 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар:
- Қурбон ҳайитнинг биринчи кунида босқинчилар Бурайж ва Нусайрат лагерлари, Аз-Зайтун ҳудуди ва Рафаҳга ҳужум қилиб, 5 нафар болани ўлдирди. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар сони 37337 кишига етди.
- Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Байтлаҳм, Ерихо ва Қалкилияга бостириб киришди. 15 дан ортиқ фаластинлик ҳибсга олинди.
- Ал-Қассам бригадалари Ғазо билан чегарадаги аҳоли пунктларига зарба берди, шунингдек, Рафаҳ ҳудудида ишғол танкларини йўқ қилди. Босқинчилар 24 соат ичида 12 аскарини йўқотганини даъво қилмоқда.
- Ҳусийлар Қизил денгизда Америка эсминецига ва Исроилга кетаётган 2 та савдо кемасига ҳужум қилди.
- Ал-Ақсо шифохонаси директори: "Касалхонада ярадорлар кўп, фақат уларни жойлаштириш учун жойимиз ва ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонларимиз йўқ".
- Ишғол кучлари Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктидаги кутиш зали биносини тўлиқ ёқиб юборди.
- Байден маслаҳатчиси Ливан билан вазият кескинлашмаслиги учун Исроилга ташриф буюрди.
- БМТ: "50 000 Ғазо болалари тўйиб овқатланмаётгани сабабли шошилинч даволанишга муҳтож".
- Байден: "Ғазода жуда кўп бегуноҳ одамлар, жумладан, минглаб болалар ўлдирилаётганини биламиз".